Қорақалпоғистон ва Хоразмни боғловчи кўприк қулаб тушди
Жамият
−
24 Март 2023
21022Ижтимоий тармоқларда Қорақалпоғистон Республикаси Амударё туманида қурилаётган кўприк қулаб тушгани акс этган сурат тарқалди. Ҳолат юзасидан Амударё тумани ҳокимлиги расмий муносабат билдирди.
Қайд этилишича, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йилда Хоразм вилоятига ташрифи давомида Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятини боғловчи Амударё дарёси устига автомобиль ва темир йўл қўшма кўпригини қуриш ишлари бошланган.
Янги кўприк қурилиши лойиҳасига буюртмачи этиб “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ, бош лойиҳачи этиб эса “Боштранслойиҳа” АЖ, бош пудратчи этиб “Ўзбекистон темир йўллари” АЖнинг таркибий бўлинмалари белгиланган.
Амударё тумани ҳудудидан Хоразм вилояти ҳудудига темир йўл транспорти тармоғини йўлга қўйиш мақсадида, Амударё тумани ҳудудининг шимолий қисмидан ўтувчи “Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнев” автомобиль йўлининг 717-718 км оралиғидан осма кўприк тарзда ўтказилган.
Ушбу кўприкка 14-сонли кўприк қурилиш отряди томонидан вақтинчалик таянч балкалар ўрнатилган эди. Кеча, 23 март куни эрталаб ушбу кўприкнинг вақтинчалик таянч иккита балкаси номаълум сабабларга кўра қулаб тушган.
Мазкур балкалар вақтинча ўрнатилган бўлиб, кўприк қурилишида вақтинчалик вазифа бажарувчи, ёрдамчи восита ҳисобланади. Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабр кўрмаган.
“Ҳозирда ушбу ҳолатга ойдинлик киритиш мақсадида Тошкент шаҳридан тегишли мутахассислар ва лаборатория ходимлари чақирилган”, дейилади хабарда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь