Қорақалпоғистон Солиқ бошқармасига янги раҳбар тайинланди

Жамият

image

Эркин Нарманов Абдуалимович – Қорақалпоғистон Республикаси Солиқ бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси хабар берди.

Нарманов тайинловга қадар Сурхондарё вилояти Солиқ бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган. Ундан олдин эса Жиззах вилояти давлат Солиқ бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган.

Эслатиб ўтамиз, 4 март куни халқ депутатлари Тахиатош туман кенгашининг навбатдан ташқари 21-сессияси бўлиб ўтганди ва унда Исломбек Муродбоевич Сидиқов ушбу туманга ҳоким этиб тайинланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Солиқ бошқармаси Қорақалпоғистон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг