Қорабоғда портлаш бўлди
Олам
−
22 Январь
5739Кеча, 21 январь куни маҳаллий соат билан 13:30 атрофида Озарбайжон полицияга Қорабоғ тизмасининг шарқий этагида жойлашган Ағдам вилояти ҳудудида мина портлади. Бу ҳақда Озарбайжон ИИВ матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Ағжабеди туманида яшовчи, 1980 йилда туғилган Фаиқ Сайёд ўғли Абишов портлаш оқибатида жароҳатланган. Айни пайтда унинг шифохонага ётқизилгани айтилмоқда.
Манбага кўра, ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 2023 йилнинг 19 сентябрь куни Қорабоғда ноқонуний қуролли гуруҳлар аъзолари томонидан ўрнатилган мина бир неча озарбайжонликларнинг ҳаётига зомин бўлган эди. Жорий йилнинг 17 январь куни эса Саудия Арабистони Қорабоғни миналардан тозалашда Озарбайжонга ёрдам беришини билдирди.
LiveБарчаси