Қорабоғда 6 кишининг ҳаётига зомин бўлган портлаш айбдорлари ушланди

Олам

image

Қорабоғда олти кишининг ўлимига сабаб бўлган мина портлашлари учун жавобгарлар қўлга олинди. Бу ҳақда Озарбайжон Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.

“20 сентябрь куни ўтказилган аксилтеррор тадбирлари давомида ноқонуний уюшган қуролли гуруҳда иштирок этиш ва террорчилик актларини содир этишда гумонланган, шунингдек, 19 сентябрь куни Хўжавенд туманининг Тагаверд қишлоғи туннелида ва Аҳмедбейли-Фузулий-Шуша йўлининг 58-километрида юз берган мина портлашлари оқибатида икки нафар тинч аҳоли вакили ва тўрт нафар полициячи ҳалок бўлишига сабабчи бўлган шахслар қуролсизлантирилиб, қўлга олинди”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 19 сентябрига ўтар кечаси Қорабоғда Арманистон Қуролли кучларининг қўпорувчи-диверсив гуруҳи томонидан ўрнатилган танкка қарши мина портлаб кетиши ортидан олти нафар озарбайжонлик ҳалок бўлганди. Ўша куни Баку “маҳаллий аксилтеррор чоралари” бошланганини эълон қилди ва арман ҳарбийларини минтақадан олиб чиқиб кетишни талаб қилди. Ереван Қорабоғда арман Қуролли кучлари йўқлигини таъкидлаб, содир бўлаётган воқеаларни “кенг кўламли тажовуз” деб атади. 20 сентябрь куни Озарбайжон Мудофаа вазирлиги Қорабоғда аксилтеррор тадбирларини тўхтатиш бўйича келишувга эришилганини маълум қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Озарбайжон Арманистон Қорабоғ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг