Қора танлилар етакчиси АҚШга ўт қўйиш билан таҳдид қилди

Олам 9451
image

Black Lives Matter тарафдорлари АҚШ ҳукумати уларнинг талабини бажармаса “тизимга ўт қўйиб, уни алмаштириш” ниятида. Ташкилотнинг Нью-Йоркдаги бўлими етакчиси Хоук Ньюсом “Fox News” телеканали эфирида шундай фикр билдирди.

Унинг сўзларига кўра, америка тизими мустақиллик учун урушдан бошлаб, куч ишлатишга асосланган. Шу тариқа у зўравонлик методини қўллаб-қувватлашини билдирди.

“АҚШ тузумларга аралашиб, уларни қўпориб ташлайди, етакчиларини ўзига маъқул одамларга алмаштиради. Шунинг экан ҳар қайси америкаликнинг бизни зўравонликда айблаши фавқулодда иккиюзламачилик”, деди Ньюсом.

Ньюсом куч ишлатишни ёқламаслигини, лекин бу мақсадга эришишда самарали йўл эканини таъкидлади. У 1960-йиллар воқеаларини мисол келтириб, қора танлилар ўз мақсадига эришганини айтиб ўтди.

“Агар бу мамлакат биз истаган нарсани бермаса, бу тизимни ёқамиз ва уни алмаштирамиз. Тушунарлими?”, деган фаол.

Ньюсом қора танлиларнинг озод қилинишини ва афроамерикаликларнинг ҳокимиятга келишини истамоқда.

Маълумот учун, Миннеаполис шаҳрида қора танли Жорж Флойднинг полициячи сабаб ҳалок бўлиши ортидан мамлакатда норозилик намойишлари авж олди. Одамлар кўчага чиқиб, полициянинг бебошликларига чек қўйишни талаб қилди. Намойишлар очиқ вандаллик акцияларига айланиб, кўплаб тарихий ёдгорликлар вайрон қилинди. 

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 330
Рейтинг: 2.9
t
×