Қарсаклар оғушидаги Трамп, қулаган Вашингтон, “дафн қилинган” Ливан. Ҳафта суратлари

Бу қизиқ 7791
1592574623_e-news.su_ea24iusumaepoll

Июнь ойининг яна бир ҳафтаси ниҳоясига етди. Сўнгги етти кун давомида АҚШда қора танлиларнинг ирқчиликка қарши намойишлари варварлик акцияларига айлана бошлади. Албатта, бу ҳафта ҳам коронавируссиз ўтмади. Аммо одамлар энди унга мослаша бошлади.

Қуйида ҳафта давомида фотокамераларга мухрланган энг ажойиб ва кишининг нафратига сабаб бўлувчи воқеаларни суратларда кўришингиз мумкин.

Англия, Лондон. Қора танли намойишчи Патрик Хатчинсон "Қора танлилар ҳаёти қимматга эга" акциясида жароҳатланган оқ танли Брайн Мэйлни Ватерлоо станцияси олдидан хавфсиз жойга олиб кетяпти

АҚШ, Техас штати. Маҳаллий ҳукумат Конфедерация қўмондони Ричард Доулингнинг Хьюстондаги ҳайкалини намойишлар вақтида зарар етмаслиги учун олиб қўйяпти.

АҚШ, Калифорния штати. Голливуддаги кўчалардан бирида одамлар "Барча қоралар ҳаёти қимматли" деб ёзяпти. Сурат дронда олинган.

Франция. Тиббиёт ходимларининг намойиши вақтида полиция сув ёрдамида уларни тарқатишга уриняпти.

АҚШ, Вашингтон. Намойишчилар Қўшма Штатларда қуллик тугатилган 19 июнь куни Конфедерация қўмондонининг пойтахтдаги ягона ҳайкалини йиқитиб, ёқиб юборишди.

АҚШ, Жоржия штати. Аталанта шаҳридаги қора танли Райсхард Брукс ўлдирилган Венди ресторани намойишчилар томонидан ёқиб юборилди. Полиция Бруксни Венди автотураргоҳида маст эмаслигини текшираётганда у қочишга уринган. Полиция эса уни тўхтатишга уриниб, ўлдириб қўйган. Ресторан Бруксни хотирлаш жойига айланди.

АҚШ, Орегон штати. Қора танлилар Портленд шаҳрида АҚШ асосчиси ва қулдор Жорж Вашингтон ҳайкалини ағдариб, унинг бошига Америка байроғини боғлаб, ёқиб юборишди. Вашингтон АҚШни мустақилликка олиб чиққан ва унинг биринчи Президенти бўлган.

АҚШ, Вашингтон. Президент Дональд Трамп Оқ уйнинг Пушти боғида мамлакат полициясини ислоҳ қилиш тўғрисидаги қарорни имзолагач, қарсаклар оғушида.

Ироқ. Басра шаҳрида балиқчи қуёш ботаётганда Шатт ал-Араб дарёсига тўр ташлаяпти.

Ливан, Байрут. Ҳукуматга қарши намойишчилар пойтахт марказида мамлакатнинг рамзий дафн маросимида иштирок этяпти.

Бали ороли. Падангбай портида кеманинг бир қисмини сув босиб қолган. Сувни чиқариш учун бешта насос ишлатилган.

АҚШ, Нью-Йорк. Бруклиндаги Skyline Drive-In NYC кинотеатрида одамлар фильм томоша қиляпти.

Куба. Гаванада аёл коронавирусдан ҳимояланиш учун картон конструкция кийиб олган.

Бразилия. Сан-Паулудаги қариялар уйида Элизабет Нагат 76 ёшли опаси Луиза Нагатани махсус тўсиқ орқали қучоқлаяпти.

Испания, Барселона. Икки бола ёпиқ арғимчоқ олдида турибди.

Чили, Сантяго. 15 июнь куни Чили пойтахтида COVID-19 қурбонларини умумий қабристонга кўмиш жараёнидан олинган сурат. 

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 145
Рейтинг: 3.1
t
×