“Қора моғор”: Ҳиндистонда касаллар ва вафот этганлар сони ортмоқда
Олам
−
29 Июнь 2021
9113Ҳиндистонда “қора моғор” — мукормикоз инфекцияси билан боғлиқ 40 мингдан ортиқ ҳолатлар аниқланди. Мамлакатда 3 мингдан ортиқ одам инфекциядан вафот этди. Бу ҳақда Ҳиндистон Соғлиқни сақлаш вазири Харш Вардхан маълум қилган.
“Замбуруғ инфекциясидан ўлим даражаси 3 129 та ҳолатни ташкил этди, жами 40 845 та касаллик қайд этилди”, деган Вардхан.
У беморларнинг 32 фоизи 18-45 ёш гуруҳига, 45 фоизи 45-60 ёш гуруҳига ва 24 фоизи 60 ёшдан катталар гуруҳига тегишли эканини таъкидлаган.
Касалликларнинг аксарияти Маҳараштра, Керала, Тамилнад, Ғарбий Бенгал ва Одиша штатларида аниқланган. Таъкидланишича, Ҳиндистоннинг ушбу штатларида коронавирус инфекцияси ҳам кенг тарқалган.
Аввалроқ, Ҳиндистонда шифокорлар “қора моғор”нинг янада кенг тарқалишининг олдини олиш учун айрим ҳолларда беморларнинг бир кўзини олиб ташлашига тўғри келаётгани ҳақида хабар бергандик.
Ҳиндистонда ҳозиргача “оқ моғор”, “қора моғор”, “сариқ моғор” ва “яшил моғор” инфекциялари қайд этилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь