Қодировнинг 18 ёшли ўғли Спорт вазири бўлди

Олам

image

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировнинг тўнғич ўғли Аҳмад Қодиров Жисмоний тарбия ва спорт вазири этиб тайинланди. Бу ҳақда Рамзан Қодировнинг ўзи маълум қилди.

Аҳмад Қодиров сўнгги уч ой давомида Чеченистон Ёшлар ишлари вазири лавозимини эгаллаб келган.

“Энди вазирликка Рамзан Висмуродов раҳбарлик қилади. Жисмоний тарбия ва спорт вазири лавозимида ишлаб келган Исо Ибрагимов Чеченистон раҳбари ва ҳукумати маъмурияти раҳбари ўринбосари лавозимига ўтказилди”, деб ёзади Қодиров.

Аҳмад Қодиров ноябрь ойида 19 ёшга тўлади. 2023 йил ноябрь ойида у Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари бўлди.

У 2024 йил февраль ойида Республика ёшлар масалалари бўйича вазир лавозимини эгаллаган ва шу билан бирга мамлакатнинг олий мукофоти – Қодиров ордени билан тақдирланган.

Эслатиб ўтамиз, Рамзан Қодиров ўзининг 16 ёшли ўғли Адамни Владимир Путин номидаги Россия махсус кучлари университетига куратор этиб тайинлаганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Рамзан Қодиров Аҳмад Қодиров

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг