Қодиров Макронга айтган гаплари учун лавозимидан кетишга тайёрлигини билдирди

Олам

image

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров Франция Президенти Эммануэль Макронга унинг пайғамбар Муҳаммад (с.а.в.) карикатураси ҳақидаги баёнотидан кейин йўллаган мурожаатига изоҳ берди, деб хабар бермоқда РИА Новости.

Қодиров Макронга сиёсатчидек эмас, мусулмон сифатида мурожаат қилганини ва сўзларини такрорлаши мумкинлигини айтди. У динини севувчи ва унинг кўрсатмаларига қатъий амал қилувчи инсон сифатида шундай ҳуқуққа эга эканини таъкидлади.

“Бу позиция учун керак бўлса, лавозимимни тарк этишга, зарар кўриш ёки жонимни беришга тайёрман. Аммо худосизларнинг динни масхара қилишига жим қараб туролмайман ва бундай қилиш ниятим ҳам йўқ”, деган Қодиров авваги мурожаатига изоҳ бериб.

Жорий йилнинг 27 октябрь куни эълон қилинган мурожаатида Рамзан Қодиров Франция етакчисининг пайғамбар карикатураси ҳақидаги фикри учун қоралаганди. У Макронни провокацияни қўллаб-қувватлашда айблади ва Франция Президенти “мусулмонларни жиноят содир этишга чақираётганини” қўшимча қилди.

Россия Президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков Қодировнинг Макронга йўллаган мурожаатига муносабат билдириб, Чеченистон раҳбарининг позицияси ташқи сиёсатни белгилаб бермаслигини маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 16 октябрь куни Париж яқинидаги Конфлан-Сент-Онорин комуннасида тарих фани ўқитувчининг ўлдирилиши ортидан янада совуқлашди. Ўқитувчи дарсда ўқувчиларга буюк пайғамбар Муҳаммад (с.а.в.)нинг "Charlie Hebdo" журналида чоп этилган карикатурасини кўрсатади. Чеченистонда туғилган 18 ёшли Абдулак Анзоров ўқитувчи Самюэль Патига пичоқ билан ҳужум қилиб, уни ўлдиради. Орадан кўп ўтмай, полиция қотилни отиб ташлайди. Ушбу воқеа Макроннинг Ислом оламига қарши баёнотлар билан чиқиши ва мамлакатда сўз эркинлигини қўллаб-қувватлашига сабаб бўлди.

Шундан сўнг, Туркия ва араб давлатлари француз маҳсулотларига бойкот бошлади.


Мақола муаллифи

Теглар

Эммануэль Макрон Рамзан Қодиров

Баҳолаганлар

2331

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг