Қодиров чеченлар Путин истаган жойга бостириб боришини айтди

Олам 10003
image

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировнинг айтишича, Чеченистон ҳарбийлари Россия Олий қўмондони Владимир Путин буйруғи билан ҳар қандай аҳоли пунктига ҳужум қилишга тайёр.

“Душманлар қандай хавф солмасин, Чеченистон махсус кучлари ходимлари умуман хижолат тортмайдилар. Улар ўзининг кўп асрлик тарихи давомида бепоён Россия жангчилари қалбига қўрқув уруғини экишга бир неча бор уриниб кўрди, бироқ душманлар фақат уларнинг ғазабига дучор бўлишди”, деб ёзган у Telegram’да.

Бу ғазаб “душманларни ўзларининг маккор режалари билан бирга ер билан яксон қилади”, дея таъкидлаган Чеченистон раҳбари.

Қодировнинг таъкидлашича, Ғарб замонавий жамиятнинг ҳақиқий қадриятлари сифатида кўрсатаётган нарса йўқ қилинади. Шу билан бирга, Киев расмийлари “саккиз йил давомида қилган” ишининг “оқибати уларни енгиб ўтишини” тушуниши керак.

Аввалроқ Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировни Александр Невский ордени билан мукофотлаганди.

Эслатиб ўтамиз, Рамзан Қодиров ижтимоий аҳамиятга эга тадбирларни тайёрлаш ва ўтказишга қўшган ҳиссаси учун Россия Федерацияси Президентининг фахрий ёрлиғи билан ҳам тақдирланган. 

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 309
Рейтинг: 3
t
×