Путин Қодировни мукофотлади
Олам
−
29 Июнь 2022 16979 1 дақиқа
Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров ижтимоий аҳамиятга эга тадбирларни тайёрлаш ва ўтказишга қўшган ҳиссаси учун Россия Федерацияси Президентининг фахрий ёрлиғи билан тақдирланди. Бу ҳақда Қодировнинг ўзи ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилди.
“Россия Президентининг фахрий ёрлиғини олиш катта шарафдир. Олий Бош қўмондоннинг эътибори ва унинг фаолиятимга берган баҳоси доимо илҳомлантиради ва руҳлантиради”, дея таъкидлади Рамзан Қодиров.
Шимолий Кавказ федерал округидаги элчихона маълумотларига кўра, ижтимоий аҳамиятга эга тадбирларни тайёрлаш ва ўтказишга қўшган ҳиссаси учун Қодировга дипломни тумандаги ваколатли вакил Юрий Чайка топширган.
Аввалроқ, Чеченистон раҳбари Украина шарқидаги Луганск вилояти ҳудудида жойлашган Северодонецкдаги аэропорт ва саноат зонаси тўлиқ босиб олингани маълум қилган эди.
Live
БарчасиАмерика самолётлари аллақачон Покистонда
20 Апрель
Олмазор туманидаги уйлардан бири ёнмоқда
20 Апрель
Чимёнда қор кўчкиси кузатилди
20 Апрель