Қобулжон Аҳмедов ОАВ учун контент тайёрлаш марказига директор бўлди
Жамият
−
02 Сентябрь 6093 1 дақиқа
Қобулжон Холиқович Аҳмедов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Оммавий ахборот воситалари учун контент тайёрлаш маркази директори лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг тегишли фармойиши қабул қилинди.
Шунингдек, Оммавий ахборот воситалари учун контент тайёрлаш маркази директорига икки нафар ўринбосар ҳам тайинланган. Булар Ҳусан Равшанович Салихов ва Жаҳонгир Муҳаммадали ўғли Абдураҳмонов.
Марказ директори Қобулжон Аҳмедов ҳақида тўхталадиган бўлсак, у бунгача MY5 телеканалининг бош директори бўлган, тайинловга қадар МТРКнинг “Ёшлар” ижодий бирлашмаси директори лавозимини эгаллаб келган. Ҳусан Салихов эса таниқли режиссёр бўлиб, тайинловга қадар Президент Матбуот хизматининг Медиа марказига раҳбарлик қилган.
Жаҳонгир Абдураҳмонов шу вақтга қадар Президент Матбуот хизматида бош консультант лавозимини эгаллаб келган, бундан аввал “Uzreport” телеканалида шеф-муҳаррир бўлган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йил июль ойида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (АОКА) фаолияти тугатилиб, унинг асосида Миллий контент ишлаб чиқарувчи марказ ташкил этилиши хабар қилинганди. Президент Администрацияси Матбуот хизмати медиа-маркази негизида эса Оммавий ахборот воситалари учун контент тайёрлаш маркази ташкил этилди.
Live
Барчаси