Қизларни фоҳишалик учун четга чиқармоқчи бўлган жиноий гуруҳ қўлга тушди (видео)
Жамият
−
13 Апрель 2023
10266Хотин-қизларни хорижий валютада баҳолаб, турли мижозларга интим хизматлар кўрсатиш учун шароит яратиб берган ҳамда уларни Россия Федерациясининг Қозон, Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳарларига олиб бориб тазйиқ ва зўравонлик остида уларни мажбуран шаҳвоний эксплуатация қилиб келган гуруҳлар аниқланди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Дастлаб жорий йилнинг 7 март куни ИВВнинг тезкор-қидирув департаменти ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда 3200 АҚШ доллари эвазига Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманидаги дала ҳовлилардан бирига мижозлар билан жинсий алоқа қилиш учун қўл остидаги қизлардан 5 нафарини олиб келиб бераётган жиноий гуруҳ тадбир иштирокчилари томонидан қўлга олинган.
Шунингдек, 28 март куни ўтказилган тезкор-қидирув тадбирида кузатувдаги яна бир жиноий гуруҳ икки нафар шахсни Россиянинг Қозон шаҳрига фоҳишалик қилишлари учун, Фарғона халқаро аэропорти орқали юбораётган вақтида ушланган.
4 апрель куни Тошкент ва Хоразм вилоятида яшовчи икки нафар қизни Тошкент халқаро аэропорти орқали Дубай шаҳрига юбораётган жиноий гуруҳ тезкор тадбир иштирокчилари томонидан қўлга тушган.
“Ҳозирда мазкур гуруҳлар томонидан шаҳвоний эксплуатация қилиш мақсадида олиб кетилган бошқа қизларнинг шахсини аниқлашга доир тегишли чора-тадбирлар давом эттирилмоқда. Аниқланган ҳолатлар бўйича Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда”, дейилади ИВВ хабарида
LiveБарчаси