Фарғонада 18 ёшли қизни алдаб, фоҳишаликка жўнатмоқчи бўлганлар ушланди (видео)

Crime

image

Фарғона вилоятида 18 ёшли қизни алдаб, Туркияга жўнатмоқчи бўлганлар қўлга олинди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар берди.

Қайд этилишича, вилоят ИИБнинг уюшган жиноятчиликка қарши курашиш бошқармаси одам савдосига қарши кураш бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида 18 ёшли қизни хорижга жўнатишга уринган жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйилган.

Дастлабки маълумотларга кўра, аввал Қува туманида яшаган, ҳозирда Туркиянинг Денизли шаҳрида истиқомат қилаётган аёл ҳамда унинг Фарғона шаҳрида яшовчи шериги олдиндан тил бириктириб, қизларни хорижга жўнатиш билан шуғулланиб келган.

Улар Фарғона шаҳрида яшовчи 2008 йилда туғилган қизни Туркияда юқори даромадли иш ваъдаси билан алдаб, хорижга олиб чиқишга уринган. Қиз таклифга рози бўлган, бироқ ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўтказилган тезкор тадбир натижасида ушбу режага барҳам берилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 135-моддаси (одам савдоси) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент халқаро аэрапортида 20 ёшли аёлни Дубайга фоҳишалик учун юбораётган 25 ёшли бошқа аёл қўлга олинганди.

Қолаверса, Наманган вилоятида аёлларни хорижга олиб чиқиб, фоҳишаликка жалб қилиш билан шуғулланган жиноий гуруҳ аъзолари қўлга олинганди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends