Қизириқ туманига янги ҳоким тайинланди

Жамият

image

Анвар Ҳомитович Орипов Сурхондарё вилоятидаги Қизириқ туманига ҳоким этиб тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Бугун, 13 апрель куни халқ депутатлари Қизириқ тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси ўтказилди. Унда вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов ҳам иштирок этди. Сессияда Анвар Орипов туман ҳокими лавозимига тасдиқланди. У шу вақтга қадар вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

Анвар Орипов 1985 йилда Термиз шаҳрида туғилган. 2007 йилда Ўзбекистон миллий университетини тамомлаган, шунингдек, 2007-2010 йилларда Буюк Британиянинг Лондон шаҳри Пимлико Академияси инглиз тили курслари тингловчиси бўлган. Маълумоти бўйича мутахассислиги – иқтисодчи.

Меҳнат фаолияти давомида Тошкент вилояти ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо бошқармаси, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, “Ўзагроэкспорт” АЖ, Вазирлар Маҳкамасида турли лавозимларда, шунингдек, Сурхондарё вилояти ҳокимининг ўринбосари – вилоят инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи лавозимларида меҳнат қилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қизириқ тумани ҳокими лавозимида ишлаб келган Шерзод Ражабов Сурхондарё вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Сурхондарё Қизириқ Анвар Орипов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг