Қизил денгизда Греция кемаси ракета ҳужумига учради

Олам

image

Кеча, 16 январь куни Қизил денгизда Мальта байроғи остида сузиб кетаётган Грециянинг Zografia юк ташувчи кемасига Яманнинг Салиф портидан 140 км шимоли-ғарбда ракета билан ҳужум қилинди. Бу ҳақда порт хавфсизлик компанияси ва Греция кемасозлик вазирлигига таяниб, "Reuters" агентлиги хабар берди.

Маълумотларга кўра, бортида 24 экипаж аъзоси бўлган кемада юк бўлмаган. Қурбонлар ҳақида маълумот йўқ.

Ямандаги ҳусийларнинг ҳарбий воизи Яҳё Сария кемага тўғридан тўғри зарба берилганини маълум қилган. Ҳусийларнинг айтишича, улар Исроилга тегишли ёки Исроил портларига йўл олган кемаларга ҳужум қилади. 

Қўшма Штатлар эса кеча, 16 январь куни ҳусийларга олиб кетилаётган Эроннинг илғор қуролларини қўлга олганини маълум қилди. Айтилишича, елканли қайиқ бортида топилган материаллар баллистик ва қанотли ракеталар учун компонентлар, жумладан жанговар каллаклар ва бошқарув тизимларини ўз ичига олган. Ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари учун эҳтиёт қисмлар ҳам қўлга олинди. АҚШ ҳарбийларининг айтишича, дастлабки таҳлиллар ҳусийлар Қизил денгиздаги тижорий кемаларга ҳужум қилишда бир хил турдаги қуроллардан фойдаланган.

“Бу ҳусийларнинг савдо кемаларига ҳужумлари ноябрь ойида бошланганидан бери Эрон томонидан етказиб берилган илғор анъанавий қуролларнинг (АCW) биринчи марта қўлга олиниши”,  дейилади АҚШ Марказий қўмондонлиги баёнотида.

Эрон эса ҳусийларга ҳомийлик қилаётганини рад этади.


Мақола муаллифи

Теглар

Греция Яман ҳусийлар Қизил денгиз

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг