Қийин давр – Гейтслар фарзанди оиласи бузилаётганига изоҳ беролмади

Олам 4492
image
-

Microsoft асосчиси Билл Гейтс ва унинг рафиқаси Мелинданинг қизи Женнифер ота-онасининг ажрашишини "бутун оила учун қийин давр" деб атади.  

"Бу бутун оиламиз учун қийин давр. Мен ўзимнинг ҳис-туйғуларимни тартибга солишга ва оиламиз аъзоларини энг яхши тарзда қўллаб-қувватлашга ҳаракат қиляпман", деган қиз. 

Женнифер Гейтс ажралиш тафсилотлари ҳақида изоҳ бермаслигини таъкидлаган. 

Шу билан бирга у обуначиларига "оиласининг шахсий ҳаётига ҳурмат" учун миннатдорлик билдирган. 

Аввалроқ, Билл Гейтс ва унинг рафиқаси Мелинда ажрашиш ҳақида эълон қилгани тўғрисида хабар бергандик.   

Кейинчалик, Мелинда ажрашгандан кейин турмуш ўртоғидан алимент олмаслиги маълум бўлганди.  

Маълумот ўрнида, Билл Гейтс ва Мелинда Френч 1994 йилда турмуш қурган. Уларнинг учта фарзанди бор.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 155
Рейтинг: 2.9
Теглар
t
×