Қитъа чемпионатида ўзбек боксчилари яна 5 та ярим финал чиптасини нақд қилишди
Спорт
−
07 ноябр 2022 4163 1 дақиқа
Айни кунларда Иордания пойтахти Амман шаҳрида бокс бўйича Осиё чемпионати баҳслари бўлиб ўтмоқда. 6 ноябрь кунги дастурда етти нафар ўзбек боксчиси рингга кўтарилди.
-54 кг вазн тоифасида Шаҳзод Музаффаров чорак финалда эронлик Меҳди Хусравини мутлақ устунлик билан мағлубиятга учратди. -57 кда Абдумалик Халаков ҳам эронлик боксчи Сажад Муҳаммадпурсамаринга қарши рингга чиқиб, ғалабага эришди. -60 кгда Адҳамжон Муҳиддинов Таиланд вакили Хунатип Пиднучдан устун келди. -63,5 кгда эса Руслан Абдуллаев чорак финалда филиппинлик Жеймс Палицега ҳеч қандай имконият қолдирмади. Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси вакилларидан Асадхўжа Мўйдинхўжаев -67 кгда ҳиндистонлик Амит Кумарга қарши баҳс олиб борди ва ҳакамлар қарорига мувофиқ 5:0 ҳисобида ғалабага эришди.
Кечаги кунги баҳсларда Ўзбекистон аёллар терма жамоасига омад кулиб боқмади. -48 кгда Фарзона Фозилова, -60 кг вазн тоифасида Дилфуза Бекова ўз жангларида имкониятни бой бериб, турнирдаги иштирокларини якунлашди.
Маълумот учун, Осиё чемпионати баҳслари 13 ноябрга қадар бўлиб ўтади
Live
БарчасиҚўйлиқда ҳам ёнғин содир бўлди
06 август
Ян Диоманде расман “Реал Мадрид”га ўтди
06 август