Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларнинг ер кадастрига доир ахборотдан қандай фойдаланилади?

Жамият

image

Жорий йилнинг 17 июль куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан “Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларнинг ер кадастрига доир ахборотни вазирликлар ва идораларнинг ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг расмий веб-сайтларига жойлаштириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг "Ҳуқуқий ахборот" каналида маълум қилинди.

Низомга мувофиқ, ер кадастрига оид ахборот фойдаланиши чекланган ва очиқ турларга бўлинади.

Қишлоқ хўжалиги ташкилотларига ажратилган ерлар тўғрисидаги ахборот фойдаланиши чекланган ҳисобланади ва ундан ваколатли органлар фойдаланади.

Қишлоқ хўжалиги ташкилотларига берилмаган ерлар тўғрисидаги маълумот очиқ ер кадастрига оид ахборот ҳисобланади ва ундан барча фойдаланиши мумкин.

Ахборотлар agroonline.uz дастури бўйича шакллантирилади ва унга кадастр, сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги органлари ва фермерлар кенгаши томонидан бир қатор маълумотлар киритилади.

Барча маълумотлар умумлаштирилиб вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туман ҳокимликларининг расмий веб-сайтларига киритилади.

2019 йил 1 августдан барча вилоят ҳокимликлари расмий веб-сайтларига маълумотларни киритишни таъминлаши лозим.


Мақола муаллифи

Теглар

Вазирлар Маҳкамаси Қишлоқ хўжалиги

Баҳолаганлар

10

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг