Қироллар тўғри йўналишда кетмоқда

Спорт

image

30 ноябрь куни Қатарда Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичининг навбатдаги ўйинлари бўлиб ўтди ва плей-оффнинг яна икки жуфтлиги маълум бўлди.

"C" гуруҳи

Бу гуруҳда 2-тур олдидан чигал вазият юзага келганди. Тўртликдаги жамоаларнинг ҳар бири плей-оффга чиқиш имкониятини сақлаб қолганди, бироқ шу билан бирга, термаларнинг ҳар бирида уйга кетиш хавфи ҳам бор эди. Аргентина терма жамоаси вазифани ҳал қилди - улар полшаликларни мағлуб этди (2:0) ва гуруҳда 1-ўринни эгаллади. Бу жуда муҳим, чунки жанубий америкаликлар 1/8 финалда французлар билан тўқнашиши мумкин эди.

Иккинчи йўлланма учун шиддатли кураш кечди. Охирги тур олдидан поляклар мексикаликлардан очко ва тўплар нисбати бўйича олдинда эдилар. Аргентинага қарши баҳснинг иккинчи бўлим ўрталарига келиб Польша ўз дарвозасига иккита гол қўйиб юборди, мексикаликлар эса саудияликларни икки марта ранжитди. Натижада жамоалар очколар (4), тўплар фарқи (0), урилган голлар (2) бўйича тенг кўрсаткич қайд этди. Боз устига, ўзаро учрашув ҳам дуранг билан якунланганди - 0:0. Ушбу сценарийда сариқ ва қизил карточкалар сони ҳисобланарди.

Тўрт йил аввал айнан шу мезон Япония терма жамоасини плей-оффга олиб чиққан. Осиё термаси Сенегал билан тўрт очко жамғарган бўлсада, гуруҳ босқичидаги ўйинларда камроқ карточка олгани эвазига 1/8 финалга йўл олганди. Аммо полшаликларга Саудия Арабистони терма жамоаси ёрдам берди, улар асосий вақтда Мексикага гол урди. Бунинг эвазига Чеслав Михневич шогирдлари тўплар нисбати бўйича шимолий америкаликларни ортда қолдирди.

"D" гуруҳи

2-тур натижасига кўра, Франция терма жамоаси муддатидан аввал 1/8 финал йўлланмасини қўлга киритганди. 3-турда "уч ранглилар" Тунисга имкониятни бой берди (0:1). Африкаликлар ўзига хос жасорат кўрсатди, аммо Жаҳон чемпионатининг плей-офф босқичисиз қолди.

Гап шундаки, параллель кечган ўйинда австралияликлар иккинчи бўлимда тезкор ҳужум уюштириб, данияликлар дарвозасига гол урди. Грем Арнолд шогирдлари рақибни 1:0 ҳисобида мағлуб этиб, гуруҳда иккинчи ўринни эгаллади. Шу тариқа, Австралия 2006 йилдан бери илк бор 1/8 финалда ўйнайдиган бўлди. 

1/8 финалда тўқнашувлари:

3 декабрь

20:00. Нидерландия - АҚШ;

00:00. Аргентина - Австралия.

4 декабрь

20:00. Франция - Польша;

00:00. Англия - Сенегал.


Мақола муаллифи

Теглар

Қатар2022

Баҳолаганлар

235

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг