Роналду йиғлаган оқшом ёхуд Марокаш сенсация қилишда давом этади (Фотогалерея)

Спорт

image

Кеча, 10 декабрь куни "Ал-Тумама" стадионида Жаҳон чемпионатининг чорак финал учрашуви бўлиб ўтди. Марокаш ва Португалия жамоалари ўртасидаги баҳс африкаликларнинг 1:0 ҳисобида сенсацион ғалабаси билан якунланди.

42-дақиқада Эн-Несири ҳисобни очди: Яҳё Аттиятнинг узатмасини Юсуф боши билан рақиб дарвозасига йўналтирди.

Марокаш Жаҳон чемпионати ярим финалида Францияга қарши майдонга тушади.

Марокаш терма Жамоаси мундиалнинг ярим финалига чиққан биринчи Африка жамоаси бўлди.

Бунгача Африка термалари уч марта чорак финалга чиққан ва уч марта ҳам мағлуб бўлган. 1990 йилда Камерун Англияга, 2002 йилда Сенегал Туркияга қўшимча вақтда мағлуб бўлган, 2010 йилда Гана пеналтилар сериясида Уругвайни мағлуб эта олмаганди – 2:4.


Мақола муаллифи

Теглар

Қатар2022

Баҳолаганлар

475

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг