Қиролича Елизавета II вафот этгани ҳақида хабарлар тарқалди
Олам
−
23 Февраль 2022
17056Американинг “Hollywood Unlocked” нашри Буюк Британия қироличаси Елизавета II нинг вафоти ҳақидаги хабарни чоп этди.
Фожиали хабар нашрнинг Instagram аккаунтида эълон қилинган. Хабарда айтилишича, Букингем саройига яқин манба монархнинг ўлими ҳақида хабар берган.
“У “Vogue” журналининг британиялик муҳаррири Эдвард Эннинфулнинг тўйида иштирок этиши керак эди, бироқ ўлик ҳолда топилди”, деб ёзади “Hollywood Unlocked” ижтимоий тармоқдаг саҳифасида.
Бу хабарни британиялик журналист Рикардо Брукс дарҳол рад этди. У Twitter’даги саҳифасида раддия ёзди. Унга кўра, Елизавета II вафот этган тақдирда алоҳида чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилган.
“Унинг ўлимини эълон қилиш учун пухта ишлаб чиқилган режа бор”, деган Брукс.
Журналистнинг сўзларига кўра, қайғули хабарни биринчи бўлиб ВВС хабар қилади. Қироличанинг шахсий котиби Британия Бош вазирининг ўзи билан боғланади.
Аввалроқ монархнинг коронавирус юқтиргани маълум бўлганди. 95 яшар Қиролича совуқ қотиш ва иситмалаш каби аломатларни бошидан кечираётгани айтилганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь