Қиролича Елизавета II эрининг вафотидан сўнг тахтдан воз кечмайдими?
Олам
−
10 Апрель 2021
4308Буюк Британия қироличаси Елизавета II эри шаҳзода Филипп вафотидан сўнг тахтдан воз кечмайди. "Reuters" агентлиги билан суҳбатлашган британиялик мутахассислар шундай фикр билдирган.
"Сизни ишонтириб айтаманки, қиролича тахтдан воз кечмайди. Қироличанинг соғлиғи жуда яхши эканлиги ва насиб этса, у иложи борича узоқ вақт қироличамиз бўлиб қолишига оид барча белгилар мавжуд", деган қироллик тарихчиси Хьюго Викерс.
Шу билан бирга, экспертлар Елизавета II 72 ёшли ўғли шаҳзода Чарльз ва қироллик оиласининг бошқа аъзоларига янада кўпроқ вазифаларни топширишини тан олган.
"Қиролича бироз орқага чекиниши ҳамда шаҳзодалар Чарльз ва Уильямнинг тез-тез вакиллик ишларини бажаришига қарамай, қиролича қиролича бўлиб қолади", деган яна бир қироллик тарихчиси Роберт Лейси.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 9 апрель куни Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Қироличаси Елизавета II нинг эри, Эдинбург герцоги Филипп 99 ёшида вафот этгани ҳақида хабар берилганди.
LiveБарчаси