Қирғизистоннинг собиқ биринчи хоними суд ишига аралашгани иддао қилинди

Олам

image

Қирғизистон собиқ президенти Алмазбек Атамбоевнинг рафиқаси Раиса Атамбоева халқаро тоғ-кончилик ташкилоти “Синхуа”га тегишли БЛС қурилиш компанияси иши бўйича суд жараёнига аралашганликда гумон қилиняпти. Бу ҳақда 24.kg Қирғизистон Жамоатчилик телерадиокомпаниясига (ЖТРК) асосан хабар берди.

Қирғизистон давлат раҳбари аппаратининг суд ислоҳоти ва қонун устуворлиги бўлими собиқ раҳбари Манас Арабоев Раиса Атамбоевага мазкур иш бўйича қарши кўрсатма берди.

“2016 йилда БЛС компанияси ишини кўриб чиқишда Раиса Атамбоева бир неча бор учрашув ҳақида сўраган. Унда бошқа шахслар, шунингдек, унинг ўғли Раис ҳам иштирок этган. Улар шаҳар судида кўриб чиқилаётган ишни ҳал қилишда кўмак кўрсатишни сўраган. Атамбоева бир неча марта хабарлар ёзган, буни унинг телефон рақамидан амалга оширилган суҳбатларни текшириш орқали билиб олиш мумкин. Ҳар бир учрашувга кўплаб хабарлар ҳамроҳлик қилган, унда у қатъий тарзда учрашув ҳақида сўраган”, деган Арабоев.

Манас Арабоевнинг таъкидлашича, Раиса Атамбоева Бишкекнинг Свердловск туман суди собиқ раиси Элвира Жаркеевани қўллаб-қувватлаб чиққан. Унга тегмасликни сўраган. Унинг номидан қандайдир Бектурсун Айталиев БЛС қурилиш компанияси иши бўйича учрашувларга келган.

“У учрашувларнинг бирида очиқдан-очиқ менга ҳисоблашишини айтиб, таҳдид қилди”, дея айтиб ўтди Манас Арабоев.

ЖТРК маълумотларига кўра, Бектурсун Айталиев Раиса Атамбоева қариндошларининг қудасидир.


Мақола муаллифи

Теглар

Қирғизистон Раиса Атамбоева

Баҳолаганлар

39

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made