Қирғизистонлик “Вагнер” жангчиси шерикларини ўлдиргани учун ҳибсга олинди

Олам

image

Россиянинг Воронеж вилоятида 24 июнь кунги исёнда қатнашишдан бош тортгани учун икки шеригини отиб ўлдирган қирғизистонлик эркак ҳибсга олинди. Бу ҳақда Россиянинг бир қатор Telegram-каналларида хабар берилди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 6 июль куни Воронеж вилояти Хохолский туманидан ўтувчи Воронеж–Луганск трассасидан унча узоқ бўлмаган жойда, Оськино қишлоғи яқинида ҳарбий кийимдаги икки эркакнинг жасади топилган. Жасадларнинг яқинида қаровсиз қолдирилган УАЗ микроавтобуси ҳам борлиги аниқланган. Транспорт воситасининг ичидан эса АК автоматлари, пулемёт, граната ва патронлар топилган.

Тергов ҳаракатлари натижасида гумонланувчи қўлга олинди. Маълум бўлишича, жиноятни қирғизистонлик 25 ёшли Ярослав Шеховцов исмли эркак содир этган. У “Вагнер” аъзоси экани ҳамда икки шеригини 24 июнь кунги исёнда қатнашишдан бош тортгани учун отиб ўлдирганини тан олган. Ҳолат юзасидан жиноий иш очилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қирғизистонда Россия томонидан Украинадаги урушда қатнашган шахс 10 йилга қамалганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Қирғизистон “Вагнер”

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг