Қирғизистондан 1,6 млрд сўмлик дорини ноқонуний олиб ўтганлар қамалди

3-саҳифа

image

Андижон вилоятида ноқонуний йўллар билан 1 616 802 000 сўмлик дори воситалари олиб келган шахсларга ҳукм ўқилди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Андижон вилоятининг Қорасув шаҳрида яшовчи муқаддам судланган 43 ёшли А.Д. синфдоши Ш.Ж. билан ўзаро тил бириктириб, 2023 йилнинг август ойида Қирғиз Республикасида истиқомат қилувчи шахслардан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига давлат чегараси орқали ноқонуний ўтказилган 87 турдаги “Фокусин”, “Допегит”, “Когитум”, “Эринит” ва бошқа дори воситаларини қабул қилиб олган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда божхона органлари ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланган.

Баҳолаш фаолияти билан шуғулланувчи МЧЖ хулосасига кўра, дори воситаларининг умумий қиймати 1 616 802 000 сўмни ташкил қилган.

Шунингдек, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг “Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази” ДМ экспертиза текшируви хулосасига кўра, ушбу дори воситаларининг маълум бир қисми тиббий буюмлар ва тиббий техникалар давлат рўйхатидан ўтмаган, давлат реестрига киритилмаган ҳамда уларга нисбатан мувофиқлик сертификатлари расмийлаштирилмаган.

Таъкидлаш лозимки, фуқаро А.Д. муқаддам уюшган гуруҳ таркибида валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда ўтказиш ва божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш жиноятларини содир этганлиги учун жиноий жавобгарликка тортилган.

Ҳолат юзасидан А.Д. ва Ш.Ж.га нисбатан ДХХ Андижон вилояти бўйича бошқармаси Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 182-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилди.

“Жиноят ишлари бўйича Қўрғонтепа туман суди томонидан эса А.Д.га нисбатан 5 йил ҳамда Ш.Ж.га нисбатан 3 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қирғиз Республикасидан контрабанда йўли билан олиб келинган кучли таъсир қилувчи дори воситалари мусодара қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Қирғизистон дори

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made