Қирғизистондаги зилзила Ўзбекистонда сезилди

Жамият

image

Бугун, 19 июнь куни Тошкент вақти билан соат 17:09 да Қирғизистонда содир бўлган зилзила Ўзбекистоннинг бир нечта туманларида сезилди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази хабар берди.

Унга кўра, ер силкинишининг координаталари: 41,58 градус шимолий кенглик; 71,21 градус шарқий узунлик. Магнитуда – 4,2. Чуқурлик – 10 км. Эпицентр – Тошкентдан 170 км жануби-ғарбда жойлашган.

Хабарга кўра, зилзила Наманган вилоятининг учта туманида сезилган. Булар:

  • Янгиқўрғон туманида 2-3 балл, 43 км;
  • Косонсой туманида 2 балл, 53 км;
  • Чуст туманида 2 балл, 59 км.

Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон Қирғизистон зилзила

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг