Қирғизистонда вазият кескин. Куч ишлатар тузилмалар баёнот билан чиқди
Олам
−
08 Октябрь 2020
19861Қирғизистон куч ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш тузилмалари раҳбарлари мамлакат сиёсий кучларидан мамлакатдаги вазиятни қонуний асосга қайтаришни талаб қилишди. Бу ҳақдаги баёнот бугун, 8 октябрь куни Бишкекда ўтган йиғилишда ўқиб эшиттирилган.
"Қирғизистон Республикаси ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари, махсус хизматлари ва Қуролли Кучлари республиканинг барча сиёсий кучларидан ҳар бир қирғизистонлик фуқаронинг манфаатлари йўлида музокаралар столига ўтиришни ва мамлакатни қонунийлик ва ижтимоий барқарорликнинг асосий оқимига қайтаришни талаб қилмоқда", дейилади хабарда. Йиғилишда, бошқа нарсалар қатори, Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва Бош штаб, шунингдек, Давлат чегара хизмати ва Мудофаа давлат қўмитаси раҳбарлари иштирок этган.
Қайд этилишича, йиғилишда шунингдек, "стратегик ва бошқа муҳим объектларни" кучайтирилган ҳимоя остига олишга, чегаранинг энг ҳимоясиз қисмларини "назорат пунктлари ташқарисидан ноқонуний кесиб ўтишга уринишларнинг олдини олиш мақсадида" ҳимоя қилишни кучайтиришга ва "фуқароларнинг мамлакат ҳудудидан чиқишини тақиқлашга” қарор қилинган. Унга ўкра, тақиқлар мамлакатда ноқонуний хатти-ҳаракатларни амалга оширишда иштирок этган мансабдор шахсларга ҳам амал қилади.
"Бузғунчи кучлар томонидан мамлакатдаги ижтимоий-сиёсий вазиятни беқарорлаштиришга қаратилган барча уринишларни, шу жумладан минтақалараро ва миллатлараро асосларда провокацион ҳаракатларни зудлик билан ва қатъиян бостириш тўғрисида қарор қабул қилинди”, дейилади хабарда.
Хавфсизлик идоралари раҳбарлари мамлакатда вазиятни беқарорлаштиришга қаратилган уринишларни қатъий ва тезкор тарзда бостиришга қарор қилишди.
"Бузғунчи кучлар томонидан мамлакатдаги ижтимоий-сиёсий вазиятни беқарорлаштиришга қаратилган барча уринишлар, шу жумладан минтақалараро ва миллатлараро асосларда провокацион ҳаракатлар, шунингдек, давлат органлари ва хусусий бизнес фаолиятига тўсқинлик қилиш, турли хил объектларни ўзбошимчалик билан тортиб олиш каби ҳаракатлар тез ва қатъий равишда бостирилсин”, дейилади баёнотда.
Шунингдек, "чегара божхона постларидан ноқонуний равишда ўтишга уринишларнинг олдини олиш учун чегаранинг энг заиф жойларида хавфсизликни кучайтириш тўғрисида" қарор қабул қилинган. Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси Матбуот хизматига кўра, "қуролли кучлар, махсус хизматлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари сиёсатдан ташқарида, улар сиёсий партиялар ва бошқа манфаатдор гуруҳларнинг воситаси эмас".
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 4 октябрь куни Қирғизистонда навбатдаги парламент сайловлари бўлиб ўтди. Сайловнинг дастлабки натижасидан норози партиялар тарафдорлари Бишкекда норозилик намойишини бошлади. Кейинроқ намойиш тартибсизликка айланиб кетди.
Намойишчилар аввало мамлакат парламенти биноси – Оқ уйни эгаллади. Бу бинода Президент Администрацияси ҳам жойлашган. 6 октябрь эрталаб Ҳукумат биноси ҳам намойишчилар қўлига ўтгани маълум бўлди.
Бундан ташқари, акция иштирокчилари Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси биносига бостириб кириб, у ерда сақланаётган собиқ Президент Алмазбек Атамбоевни озод қилди. Шунингдек, сиёсий маҳбуслардан собиқ Бош вазир Сапар Исаков ҳам қамоқдан чиқарилди. Озод қилинганлар орасида Бишкек шаҳрининг собиқ мэри Албек Ибраимов ҳам бор.
Президент Сооронбай Жээнбеков юз бераётган тартибсизликлар бўйича баёнот бериб, баъзи сиёсий кучлар давлат ҳокимиятини ноқонуний равишда эгаллаб олишга уринганини айтиб ўтди.
Намойишлар авж олган паллада Марказий сайлов комиссияси сайлов натижаларини тан олмаслик ҳақида қарор қабул қилди.
Ҳозиргача Жўқорғу Кенеш спикери Дастан Жумабеков ва мамлакат Бош вазири Кубатбек Боронов истеъфога чиқди. Уларнинг ўрнига мухолифат вакиллари тайинланди.
Ўзбекистон қўшни Қирғизистонда юз бераётган воқеаларга муносабат билдириб, жиддий ташвишда эканини билдирди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь