Қирғизистонда Ўзбекистон маблағидан яна иккита шифохона қурилди
Олам
−
30 Декабрь 2020
4299Кеча, 29 декабрь куни Қирғизистоннинг Чуй вилоятида 24 ўринли ва Бишкекдаги Миллий госпитал ҳудудида эса 176 ўринли енгил конструкцияли шифохоналарнинг очилиш маросими ўтказилди. Бу ҳақда Қирғизистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Ўзбекистон томонидан тўлиқ молиялаштирилган мазкур лойиҳалар бир ойга етмасдан қуриб битказилди.
Тиббиёт муассасаларининг очилиш маросимида Қирғизистон соғлиқни сақлаш вазири Олимқодир Бейшеналиев ва Ўзбекистон Бош вазири маслаҳатчиси Меҳриддин Хайриддинов иштирок этди.
“Ўзбекистон – пандемия даврида Қирғизистонга ёрдам берган биринчи давлатлардан бўлди. Қўшни давлатдан кислород концентраторлари, респираторлар ва бошқа тиббиёт воситалари, 400 ўринли модуль конструкциялар юборилди”, деган Олимқодир Бейшеналиев.
Аввалроқ, Ўзбекистон кўмагида Боткен вилояти Қадамжой туманида 200 ўринли юқумли касалликлар шифохонаси қурилгани ҳақида хабар берган эдик.
Эслатиб ўтамиз, ноябрь ойида Ўзбекистон коронавирусга қарши курашда ёрдам бериш мақсадида қўшни Қирғизистонга инсонпарварлик ёрдамини юборганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь