Қирғизистонда содир бўлган зилзила Тошкентда сезилди

Local

image

Бугун, 23 ноябрь куни Қирғизистонда содир бўлган зилзила Ўзбекистондаги водий вилоятлари ва Тошкент шаҳрида сезилди. Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар қилди.

Тошкент вақти билан 13:33 да Қирғизистонда зилзила содир бўлган. Зилзила координаталари: 39,5 градус шимолий кенглик; 71,74 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=5,3. Чуқурлик 10 км.

Зилзила эпицентри Тошкентдан 290 км жанубий-шарқда.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сезилиш кучи:

  • Фарғона вилоятида 2-3 балл, 98 км.
  • Андижон вилоятида 2 балл, 151 км.
  • Наманган вилоятида 2 балл, 167 км.
  • Тошкент шаҳрида 2 балл, 290 км.

Эслатиб ўтамиз, 15 ноябрь куни Навоий вилоятида 3,9 магнитудали зилзила содир бўлганди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends