Қирғизистонда содир бўлган зилзила Тошкентда сезилди
Жамият
−
23 Ноябрь
4770Бугун, 23 ноябрь куни Қирғизистонда содир бўлган зилзила Ўзбекистондаги водий вилоятлари ва Тошкент шаҳрида сезилди. Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар қилди.
Тошкент вақти билан 13:33 да Қирғизистонда зилзила содир бўлган. Зилзила координаталари: 39,5 градус шимолий кенглик; 71,74 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=5,3. Чуқурлик 10 км.
Зилзила эпицентри Тошкентдан 290 км жанубий-шарқда.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сезилиш кучи:
- Фарғона вилоятида 2-3 балл, 98 км.
- Андижон вилоятида 2 балл, 151 км.
- Наманган вилоятида 2 балл, 167 км.
- Тошкент шаҳрида 2 балл, 290 км.
Эслатиб ўтамиз, 15 ноябрь куни Навоий вилоятида 3,9 магнитудали зилзила содир бўлганди.