Қирғизистонда содир бўлган зилзила кучи Фарғонада ҳам сезилди

Local

image

Бугун, 24 август куни Тошкент вақти билан соат 01:33 да Қирғизистонда зилзила содир бўлди. Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази хабар берди. 

Зилзила координаталари: 39,82 градус шимолий кенглик; 71,39 градус шарқий узунлик. 

Магнитуда М=4,7. Чуқурлик 10 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 244 км жануби-шарқда.

Ўзбекистон ҳудудида сезилиш кучи:

  •  Сўх туманида 2-3 балл, 37 км;
  •  Фарғона туманида 2 балл, 61 км;
  •  Риштон туманида 2 балл, 62 км;
  •  Фарғона шаҳрида 2 балл, 71 км;
  •  Қувасой шаҳрида 2 балл, 72 км;
  •  Олтиариқ туманида 2 балл, 72 км;
  •  Ўзбекистон туманида 2 балл, 73 км;
  •  Бағдод туманида 2 балл, 76 км;
  •  Марғилон шаҳрида 2 балл, 76 км.

Tags

Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends