Қирғизистонда “Салимбойвaчча” билан алоқадор икки киши қўлга олинди
3-саҳифа
−
14 Август
8621Қирғизистонда “Салимбойвачча” номи билан танилган Салим Абдувалиев билан алоқада бўлган икки шахс қўлга олинди. Бу ҳақда “Қирғизистон Sputnik” хабар берди.
Қайд этилишича, ижтимоий тармоқларга тадбиркор Жалил Атамбаев ва собиқ депутат, божхона хизмати собиқ раҳбари Салайдин Айдаров Ўзбекистон жиноят олами етакчиси Салим Абдувалиев билан учрашуви акс этган видеолар сиздирилган.
Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси маълумотларига кўра, Атамбаев ўз бизнес империясини кенгайтириш мақсадида “Салимбойвачча” билан яқин алоқада бўлган. У катта маблағ эвазига тадбиркорга ҳомийлик ва кўмак кўрсатган. Шунингдек, ушбу жиноятга Салайдин Айдаров ҳам шерик бўлгани аниқланган.
Маълумот учун, Тошкент шаҳар Жиноят ишлари бўйича Миробод тумани судининг ҳукми билан Салим Абдувалиев 6 йилга озодликдан маҳрум этилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси Салим Абдувалиевни қидирувга берганди.
LiveБарчаси