Қирғизистонда носвой тақиқланади
Олам
−
08:56 2488 1 дақиқа
Қирғизистон ҳукумати 2040 йилгача мўлжалланган демографик сиёсат концепцияси доирасида тамаки ва алкоголь маҳсулотлари айланмасига нисбатан қатъий чекловларни тасдиқлади.
Янги тартибларга кўра, мамлакатда носвой ишлаб чиқариш ва тарқатиш тўлиқ тақиқланади. Шунингдек, алкогольли ичимликлар ва сигареталарни харид қилиш учун минимал ёш чегарасини 20–21 ёшгача ошириш режалаштирилган.
Расмий ҳужжатларда қайд этилишича, зарарли маҳсулотларни сотиш каналлари ҳам сезиларли даражада қисқартирилади. Хусусан, алкоголь ва тамаки маҳсулотларини тунги вақтда ҳамда интернет-дўконлар орқали сотишга тақиқ жорий этилиши кўзда тутилган.
Бундан ташқари, ҳукумат акциз солиқларини оширишни режалаштирмоқда. Бу эса мазкур маҳсулотлар нархининг чакана бозорда қимматлашишига олиб келади.
Концепцияда вояга етмаганларни ҳимоя қилиш масаласига алоҳида эътибор қаратилган. Болалар ва ўсмирларга салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган маҳсулотлар рекламаси устидан назорат кучайтирилади ва қўшимча чекловлар жорий этилади.
Live
Барчаси