Қирғизистонда коронавирусга чалинганлар сони кескин ортди
Олам
−
24 Март 2020
25323Бугун, 24 март куни Қирғизистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Толо Исоқов мамлакатда яна 26 та коронавирус билан касалланиш ҳолати аниқланганини маълум қилди. Бу ҳақда "Kabar" нашри хабар берди.
Улар қуйидаги тиббий муассасаларда жойлашган:
• Бишкекдаги Республика клиник юқумли касалликлар касалхонаси;
• Ўш минтақалараро клиник касалхонаси;
• Новқат ҳудудий касалхонаси;
• Жалолобод вилоят клиник шифохонаси;
• Боткент вилоят қўшма касалхонаси.
Шундай қилиб, бугунги кунда Қирғизистонда коронавирусга чалинганлар сони 42 нафарга етди. Уларнинг уч нафари 6 ёшгача бўлган болалар эканлиги айтилмоқда.
Маълумот учун, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти жорий йилнинг 11 март куни коронавирус касаллигини пандемия деб эълон қилди. Ҳозиргача ушбу вирус дунёнинг 196 мамлакатида аниқланган. Касаллик дунё бўйича 392 440 нафар одамда қайд қилинган. Уларнинг 17 149 нафари вафот этган, 103 396 нафари эса ушбу касалликдан фориғ бўлган. Ҳозирда касаллик юқтирган 271 895 нафар одам карантинда ёки шифохонада даволанмоқда. Уларнинг 259 714 нафари ёки 96 фоизи аҳволи қониқарли, 12 181 нафари эса оғир аҳволда.
LiveБарчаси