Қирғизистонда КХШТ машғулотлари бошланди

Олам

image

Қирғизистондаги “Эделвейс” полигонида Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотининг “Ўзаро ҳамкорлик-2024” Тезкор ҳаракат коллектив кучлари билан қўмондонлик-штаб ўқув машғулотлари, “Излаш-2024” ва “Эшелон-2024” махсус машқларининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда КХШТ бирлашган штаб-квартираси матбуот котиби Владислав Шегрикович маълум қилди.

Қирғизистон Мудофаа вазири Бактибек Бекболотов машғулотлар иштирокчилари олдида сўзга чиқар экан, замонавий дунёда хавфсизлик биринчи даражали масалага айланиб бораётгани ва бу КХШТ давлатларидан янги ёндашувларни талаб қилишини таъкидлади.

“Мамлакатларимиз дунёда давом этаётган ҳокимият алмашувининг бевосита иштирокчисига айланди, террористик, сепаратистик ва экстремистик кучлар, дунёда рўй бераётган инқирозлар ҳақида маълумот бериб, доимий равишда позицияларни таққослаш ва замонавий чақириқ ва таҳдидларга қарши курашиш бўйича биргаликдаги қадамларни келишиб олиш учун ҳар қандай имкониятларни топиб бориш биз учун жиддий муаммога айланди”, дейди вазир.

Бекболотовнинг қўшимча қилишича, воқеликни инобатга олган ҳолда бўлажак машғулотлар қўшимча маъно касб этади, чунки “нафақат жорий ўзаро ҳамкорликни сақлаб қолиш, балки уни ҳарбий муносабатлар соҳасида ҳам изчил ривожлантириш талаб этилади”.

Ўз навбатида, КХШТ Бош котиби ўринбосари Таалатбек Масадиқов Марказий Осиё давлатлари учун асосий таҳдид сифатида радикал экстремистик гуруҳларнинг Яқин Шарқдан минтақа давлатларининг жанубий чегараларигача ҳаракатланиши эҳтимолини атади.

"Ушбу шароитда жанговар вазифаларни муваффақиятли ҳал қилиш учун Қуролли кучлар, давлатларнинг бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ва КХШТ Коллектив кучлари қўшинлари ўртасида аниқ ўзаро ҳамкорлик зарур", деб таъкидлади у.

КХШТ Бирлашган штаб бошлиғи, генерал-полковник Андрей Сердюков дронлардан фойдаланиш ва уларга қарши курашишга алоҳида эътибор қаратиш зарурлигини таъкидлади.

“Бу сафар амалий ҳаракатларимиз жанговар катерлар ёрдамида сув зоналарида синовдан ўтказилади”, дея қўшимча қилди Сердюков.

Машғулотларга жами 1,5 минг нафарга яқин ҳарбий хизматчи ҳамда 300 тагача қурол-яроғ, ҳарбий ва махсус техника, жумладан, самолётлар, турли хилдаги дронлар, жанговар катерлар, ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари жалб этилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Қирғизистон КХШТ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made