Қирғизистонда Кампирободни ҳимоя қилиш қўмитаси тузилди

Олам

image

Қирғизистонда Кампирободни ҳимоя қилиш қўмитаси тузилди. Бу ҳақда 24.кг агентлиги уюшма аъзоларига таяниб хабар берди

Маълум қилинишча, Кампиробод мудофаа қўмитаси 2022 йил 15 октябрда Ўзган шаҳрида бўлиб ўтган қурултойда қабул қилинган қарор асосида тузилган. Уюшма таркибига сиёсатчилар ва партия аъзолари, фаоллар ва манфаатдор фуқаролар кирган. 

Қўмита таркибидан қуйидагилар ўрин олган: 

•    Қирғизистон Республикасининг Туркиядаги собиқ Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Мамбетжунус Абилов;

•    парламентнинг собиқ депутати Асия Сасиқбоева;

•    депутат Адахан Мадумаров; 

•    Конституциявий суднинг собиқ аъзоси Клара Сооронқулова;

•    депутат Исхақ Масалиев;

•    Марказий сайлов комиссияси собиқ аъзоси Гулнора Жўрабоева;

•    махсус хизматларнинг собиқ раҳбари Кенешбек Дуйшебоев;

•    ўшлик фаол Гулгақий Мамасалиева;

•    Қирғизистоннинг Малайзиядаги собиқ элчиси Азимбек Бекназаров;

•    собиқ депутат Эркингул Иманқўжўева;

•    сиёсатчи Равшан Жеенбеков;

•    собиқ депутат Ирғал Қодиралиева;

•    муваққат ҳукуматнинг собиқ аъзоси Бектур Асанов;

•    собиқ депутат Кубаничбек Қодиров;

•    ҳуқуқ ҳимоячиси Рита Карасартова;

•    фаол Жениш Молдокматов;

•    фуқаролик фаоли Перизат Суранова;

•    собиқ депутат Қанат Исаев;

•    Молия полициясининг собиқ раҳбари Сиймик Жапикеев;

•    собиқ депутат Орозайим Нарматова ва бошқалар. 

Таъкидланганидек, қўмита янги аъзоларни қабул қилиш учун очиқ. Иштирокчилар рўйхати янгиланади. 

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 26 сентябрь куни Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов Қирғизистонга бориб, чегара борасида келишувни бошлаш тўғрисидаги баённомани имзолаганди.

6 октябрь куни, Қирғизистон Президенти Садир Жапаров ўзаро чегараларни келишиш давомида расмий Бишкек баҳсли ерларнинг 99 фоизини олганини ва ўз ерларини Ўзбекистонга бермаганини айтиб чиқди.

10 октябрь куни, Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раҳбари Қамчибек Ташиев Қирғизистонга жами 19 минг гектардан ортиқ ер олиб, Ўзбекистонга эса Кампиробод сув омбори акваториясидаги 4485 гектар ер берилишини маълум қилганди. Сув омборини икки давлат биргаликда бошқаришига келишилганини маълум қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон-Қирғизистон Кампиробод

Баҳолаганлар

413

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг