Қирғизистонда давлат байроқларини ёқиб юборган шахслар қўлга олинди
Олам
−
05 Июнь
7004Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси ходимлари томонидан экстремистик ташкилотга аъзо бўлган ва давлат байроқларини ёқишда гумон қилинаётган республиканинг икки фуқароси қўлга олинди. Бу ҳақда қўмитаси матбуот маркази хабар берди.
“30 майга ўтар кечаси Жалолобод вилояти Сузоқ тумани Бекобод қишлоғида Қирғизистон Республикаси давлат байроқларини ёқиб, кейинчалик арабча матнли оқ байроқларга алмаштириш йўли билан атайлаб йўқ қилингани қайд этилган”, дейилади хабарда.
Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси ва Ички ишлар вазирлиги томонидан мазкур жиноятни ташкилотчилари “Ҳизб ут-Таҳрир” диний экстремистик ташкилотига аъзо бўлган 19 ва 16 ёшли фуқаролар экани аниқланган. Уларнинг исм ва фамилиялари тергов манфаати учун ошкор этилмаяпти.
Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси маълумотларига кўра, қўлга олинганлардан бири фуқароларни диний экстремистлар сафига ҳам жалб қилган.
“Иккала иштирокчи арабча ёзувлар туширилган оқ байроқларни тайёрлаб, 30 майга ўтар кечаси Бекобод қишлоғидаги 4- ва 88-сонли мактабларнинг асосий дарвозалари ҳамда мобил алоқа оператори минорасидаги Қирғизистон Республикаси давлат байроқлари билан алмаштирди. Шундан сўнг, улар Бекобод қишлоғидаги Сидиқова ва Ураимжон ота кўчалари чорраҳасида давлат байроқларини ёқиб юборишган”, дейилади матбуот маркази хабарида.
Тергов доирасида яна бир неча киши ҳибсга олинди, улар орасида гумонланувчилардан бирининг онаси ва укаси ҳам “Ҳизб ут-Таҳрир”га аъзо бўлган.
“Ҳаммага ман этилган экстремистик ташкилотга аъзолик айблови, шунингдек, шахсларга экстремистик адабиётларни тарқатиш мақсадида давлат рамзларини йўқ қилиш айби қўйилди”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ терроризм ва сепаратизмда гумон қилинган Қирғизистон фуқароси қўлга олинганди.
LiveБарчаси