Қирғизистонда Бош вазир тайинланди

Олам

image

Қирғизистон Республикаси Президенти Садир Жапаров Одилбек Қосималиевни мамлакат Бош вазири лавозимига тайинлаш ҳақидаги фармонни имзолади. Бу ҳақда Қирғизистон Президенти матбуот хизмати хабар берди.

“Қирғизистон Республикаси Президенти Садир Жапаров фармонни имзолади. Унга кўра, Одилбек Қосималиев Қирғизистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси раиси – Қирғизистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари лавозимига тайинланди”, дейилади Президент сайтида эълон қилинган хабарда.

Шунингдек, бугун, 18 декабрь куни Жогорку Кенеш йиғилишида янги Вазирлар Маҳкамаси раҳбари ва Президент Администрацияси раҳбари Одилбек Қосималиев қасамёд қилган. Қасамёд маросимида Садир Жапаров ҳам иштирок этган.

Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг янги аъзолари ҳам қасамёд қилган:

  • Вазирлар Маҳкамаси раисининг биринчи ўринбосари Дониёр Омангелдиев
  • Вазирлар Маҳкамаси раисининг ўринбосари — Қишлоқ хўжалиги ва мелиорация вазири Бақит Тўрабоев
  • Транспорт вазири Абсат Тўрабоев
  • Табиий ресурслар вазири Медер Машиев
  • Меҳнат ва ижтимоий таъминот вазири Равшанбек Содиқов
  • Иқтисодиёт ва савдо вазири Бақит Сиддиқов.

Ушбу тайинловни шу куннинг ўзида Қирғизистон парламенти ҳам маъқуллаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси собиқ раҳбари Оқилбек Жапаров ўз хоҳиши билан лавозимини тарк этган эди. Кейинчалик, Одилбек Қосималиев вақтинча Қирғизистон ҳукуматини бошқарувчи этиб тайинланди.


Мақола муаллифи

Теглар

Қирғизистон Бош вазир

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг