Қирғизистон ҳукумати раҳбари лавозимини тарк этди
Олам
−
16 Декабрь 2024 19975 1 дақиқа
Бугун, 16 декабрь куни Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси раҳбари Оқилбек Жапаров лавозимини тарк этди. Бу ҳақда манбаларга таяниб, "24.kg" хабар берди.
Маълум қилинишича, Оқилбек Жапаров ўз хоҳиши билан ишдан бўшаш ҳақида ариза ёзган.
У 2021 йилнинг 1 июндан 12 октябрига қадар Вазирлар Маҳкамаси Раисининг ўринбосари лавозимида ишлаб келган. У бу лавозимни Иқтисодиёт ва Молия вазирлиги раҳбарияти билан бирлаштирган. 2021 йил 13 октябрда у Вазирлар Маҳкамаси раиси бўлди ва Президент маъмуриятига раҳбарлик қилди.
Live
БарчасиТўқаев Путинни атоқли давлат арбоби деб атади
29 Сентябрь
Тошкентдаги овқатланиш шохобчасида ёнғин чиқди
29 Сентябрь