Қирғизистонда 5 та партия сайлов натижасини тан олмади

Олам

image

Кеча, 28 ноябрь куни Қирғизистонда парламент сайлови бўлиб ўтгани ҳақида хабар бергандик.  

Бугун, 29 ноябрь куни мамлакатдаги “Ата Мекен”, “Ислоҳот”, “Социал-демократлар”, “Азаттик”, “Улуттар биримдиги” партиялари етакчилари бирлашиб, умумий баёнот билан чиққан. Баёнотга кўра, улар парламент сайлови натижаларини қалбакилаштириш ва ҳийла-найранглар туфайли тан олмайди.  

Сиёсатчилар Вазирлар Маҳкамасининг зудлик билан истеъфога чиқишини, шунингдек, адолатли қайта сайловлар ўтказилишини талаб қилмоқда. 

“Бу сайловлар ҳақиқий эмас, деб топилиши керак, акс ҳолда халқаро майдонда ўзимизни шарманда қиламиз”, деган “Улуттар биримдиги” партияси етакчиси Мелис Мирзакматов. 

Қайд этилишича, Марказий сайлов комиссияси сайтида хатолик юз берган: маълумотлар нотўғри эълон қилинган. Кейинроқ МСК депутатларни сайлаш тизими бўйича иккита дастур — сайлов қутисидаги овозларни автоматик санаш тизими ҳамда маълумотларни йиғиш ва уларни акс эттириш дастури ишлаб чиқилганини тушунтирган. 

Аввалроқ, Қирғизистон парламентига сайловда қонун бузилиши фактлари бўйича 20 дан ортиқ жиноий иш очилгани ҳақида хабар бергандик.


Мақола муаллифи

Теглар

Қирғизистон сайлов

Баҳолаганлар

246

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made