Қирғизистонда сайлов: Жапаров овоз беришда қийинчиликка дуч келган рафиқасига ёрдам берди (видео)
Олам
−
28 Ноябрь 2021
14940Қирғизистонда Жогорку Кенеш (Юқори Кенгаш) депутатлари сайлови бўлиб ўтмоқда. Мамлакат Президенти Садир Жапаров турмуш ўртоғи Ойгул Жапарова билан Бишкекнинг Ленин туманидаги 1053-сайлов участкасида овоз берди.
Қирғизистон ОАВнинг ёзишича, овоз бериш жараёнида биринчи хоним қийинчиликка дуч келган. У қайси сайлов қутисига қайси бюллетенни қўйишни дарҳол аниқлай олмаган. Садир Жапаров рафиқасига қандай қилиб тўғри овоз беришда ёрдам берган. Кейин улар биргаликда сайлов қутисига бюллетенларни ташлашган.
“Аввалига буни тушуниш жуда қийин. Мамлакатда сайлов тизими ўзгартирилди, демак, 120 та халқ депутати ўрнига 90 нафар депутат бўлади. Улардан 54 нафар депутат пропорционал тизим бўйича (сиёсий партиялар номзодларининг очиқ рўйхатлари бўйича) ягона сайлов округи бўйича, 36 депутат бир мандатли округларда мажоритар тизим бўйича сайланади”, дея ёзади 24.кг ахборот агентлиги.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь