Қирғизистон Ўзбекистон билан чегарасини ёпди

Жамият

image

Қирғизистон қўшни давлатлар билан чегараларини ёпди. Мамлакат Ҳукуматининг бу ҳақдаги хабарномаси Ўзбекистоннинг Қирғизистондаги элчихонасига юборилган. Шу муносабат билан Ўзбекистон Репсубликаси Ташқи ишлар вазирлиги Қирғизистонга боришни режалаштираётган Ўзбекистон ва бошқа давлатларнинг фуқаролари мурожаат билан чиқди. 

Қайд этилишича, Ўзбекистоннинг Бишкек шаҳридаги элчихонасига Қирғизистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг нотаси келиб тушган. Унда 2020 йил 1 мартдан бошлаб сўнгги 30 кун ичида CoVID-19 коронавируси билан касалланишнинг ўсиши ва унинг тарқалиши кузатилаётган давлатларга борган хорижий фуқаролар ва фуқаролиги йўқ шахсларнинг давлат чегарисидан ўтказиш пунктлари орқали ушбу Қирғизистонга киришлари учун жорий қилинган вақтинчалик чеклашлар ҳақидаги Ҳукумат қарори тўғрисида хабар қилинган 

“Ноқулай эпидемиологик ҳолат” кузатилаётган давлатлар рўйхати Қирғизистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланади ва мунтазам янгиланиб борилади. 

Шу муносабати билан ТИВ Ўзбекистон ҳудуди орқали Қирғизистонга боришни режалаштирган Ўзбекистон ва бошқа давлатларнинг фуқароларидан Қирғизистон Ҳукуматининг юқорида айтиб ўтилган қарорини ҳисобга олишни сўрайди ва Қирғизистон ҳудудида бўлиб турган ўзбекистонликларга зарур ҳолатларда Бишкек шаҳридаги элчихонага +996-312-986-296 телефон рақами орқали мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатиб ўтади.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон-Қирғизистон коронавирус

Баҳолаганлар

835

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг