Қирғизистон гуруҳдаги Ўзбекистоннинг таъқибчисини мағлуб этди
Спорт
−
25 Март
9892Бугун, 25 март куни Жаҳон чемпионати Осиё 3-саралаш босқичи 8-турида Қирғизистон ўз уйида Қатарни қабул қилиб, 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Бишкекда ўтган ўйинда Кичин, Тишенко ва Шукуров қатарликлар даврозасини ишғол қилган бўлса, Қатардан Суҳайил гол урди. Якуний ҳисоб 3:1 ва Қирғизистон гуруҳда Ўзбекистоннинг таъқибчисини мағлуб этди.
Маълумот ўрнида, Ўзбекистон бугун, 25 март куни 21:00 да Эронга қарши меҳмонда майдонга тушади.
LiveБарчаси