Қирғизистон Фаластинга ўз элчисини тайинламоқчи

Олам

image

Қирғизистон Фаластинда ўз дипломатини тайинлаш масалаларини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда мамлакат Бош вазири ўринбосари Эдил Байсалов  Туркиянинг TRT’га берган интервьюсида маълум қилди.

Қирғизистоннинг халқаро майдондаги гуманитар роли ҳақидаги саволга, айниқса Ғазо можаросида қўллаб-қувватлаш чақириқлари нуқтаи назаридан жавоб берар экан, Байсалов мамлакат ёрдам беришда давом этаётганини ва Фаластинга элчи тайинлаши мумкинлигини таъкидлади.

“Дипломатик ҳаракатларимиз жуда секиндек туюлса-да, биз бу йўлдан узоқлашмаяпмиз. Гарчи жорий чора-тадбирлар кечикса ҳам, биз БМТда самарали чоралар кўришга интиламиз. Зўравонлик ҳаракатлари кучли норозилик ва фожиаларни келтириб чиқаради, айниқса биз буни реал вақтда кўришимиз керак бўлса. Биз тинч аҳолига қилинган бундай ҳужумлар ўтмишда қолади деб умид қилгандик, аммо афсуски, бундай бўлмади”, дейди у.

2023 йил август ойида Фаластин Ташқи ишлар вазири Риёз Ал-Маликий Бишкекка ташриф буюриб, у ерда қирғизистонлик мавқедоши билан тадбирлар ўтказган, натижада бир қанча келишувлар имзоланган ва Қирғизистонда Фаластин миссиясини очиш масаласи муҳокама қилинган эди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Никарагуа Исроилнинг Фаластин ҳудудларига қилаётган ҳужумлари туфайли Исроил билан дипломатик алоқаларни узиб, мамлакат ҳукуматини “фашист” деб атаганди.

Муҳаммад Ҳодиев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Қирғизистон элчи Фаластин

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг