Қирғизистон давлат байроғини ўзгартирмоқчи

Олам

image

Қирғизистон давлат байроғини такомиллаштирмоқчи. Бу  ҳақда АKИpress хабар берди

Кеча, 28 сентябр куни Жогорку Кенеш "Қирғизистон Республикасининг давлат рамзлари тўғрисида"ги қонунга ўзгартишлар киритиш ҳақида"ги қонун лойиҳасини жамоатчилик муҳокамасига қўйди.

Ташаббускорлар Жогорку Кенеш депутатлари Нурланбек Шакиев ва Улан Примовнинг фикрича, қонун лойиҳаси Қирғизистон Республикаси байроғини такомиллаштиришга қаратилган.

Депутатлар Қирғизистон байроғи марказидаги қуёш нурлари тўлқинсимон бўлганидан кунгабоқар гулига ўхшаб қолганини айтган. Улар қуёш нурларини текис, тўғри қилиб тасвирлашни таклиф қилган.

Қирғизистон байроғидаги қуёш нурларининг янги эскизини ишлаб чиқиш учун дастлабки босқичда ушбу байроқ муаллифлари жалб қилинган, улар математик ҳисоб-китоблар, чизмалар ва тегишли ишларни амалга оширмоқда.

Маълумот ўрнида, Қирғизистон байроғи мамлакат Олий Кенгашининг 1992 йил 3 мартдаги қарори билан тасдиқланган. Унга мувофиқ, байроқ ранги қизил бўлиб, марказида тасвирланган қуёш нурлари билан ўралган ўтовнинг туйнуги миллий рамз экани белгилаб қўйилган.

Акобир Сайидов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Қирғизистон давлат байроғи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг