Қирғизистон ҳам фуқароларига огоҳлантириш билан чиқди 

Олам

image

Қирғизистон Исроил ва Ливан чегарасидаги мураккаб ва кескин вазият туфайли ўз фуқароларини ушбу мамлакатларга бормасликка чақирди. Бу ҳақда мамлакат Ташқи ишлар вазирлиги хабар берди.

ТИВ баёнотида Исроил ва Ливанда бўлган Қирғизистон Республикаси фуқаролари ўзларининг хавфсизлик чораларини кучайтиришлари, шунингдек, иложи бўлса, минтақадаги вазият барқарорлашгунча юқоридаги давлатларни тарк этишлари зарурлиги келтирилган.

Фавқулодда алоқа учун Қирғизистоннинг Қувайтдаги элчихонаси (+96525359951), Туркиядаги элчихонаси (+905456896800), Ташқи ишлар вазирлигининг Консуллик департаментига (+996 999312002) боғланиш сўралган.

Маълумот учун, Исроил ва “Ҳизбуллоҳ” ҳаракати ўртасидаги зиддиятнинг янги босқичи Ливанда 17 ва 18 сентябрь кунлари бир қатор алоқа қурилмалари портлашидан сўнг бошланди. Ливан ҳаракати портлашларни уюштирганликда Исроилни айблади, унинг расмийлари воқеа ҳақида тўғридан тўғри изоҳ бермади, бироқ шимолий йўналишда ҳарбий амалиётлар фаоллашганини эълон қилди.

Шундан сўнг Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари Ливан жанубидаги чегара ҳудудларига катта зарбалар беришни бошлади ва бу зарбалар ҳали ҳам тўхтамади. Минглаб тинч аҳоли Исроил ҳужумидан қочиш учун ўз уйини ташлаб Сурия томон йўл олган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси ҳам огоҳлантириш билан чиққан эди. Элчихона Исроилда Ўзбекистон фуқароларига хавфсизлик чораларини кўриш ва ракета отишмалари пайтида бошпаналарни тарк этмасликни тавсия қилганди. Дипломатик миссия Исроил ҳукумати ва Ўзбекистон элчихонаси расмий хабарларини кузатиб боришни, Исроил фронторти қўмондонлигидан билдиришномалар ва огоҳлантиришлар (Home Front Command) мобил иловаси ёки веб-сайти ҳаволасини телефонга ўрнатишни тавсия қилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Қирғизистон Исроил Ливан Ҳизбуллоҳ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made