Қирғиз-тожик чегарасида қуролли тўқнашув юз берди
Олам
−
06 Август 2020
15828Қирғизистоннинг Боткен вилоятида қирғиз-тожик чегарасида қуролли тўқнашув юз берди. Бу ҳақда 24.kg хабар берди.
Ҳодиса бугун, 6 август куни соат 5:00 ларда юз берган.
“Отишма натижасида Қирғизстон Республикаси Давлат чегара хизмати застава рбошлиғи жароҳатланган. У қўлидан яраланиб, шифохонага ётқизилган. Айни вақтда чегарада отишма бўлмаяпти”, дейилади хабарда.
Маълумот учун, ҳар икки давлат ўртасида 976 километрлик чегара мавжуд бўлиб, шундан фақат 504 километри бўйича келишувга эришилган. Чегаранинг қолган ҳудудида эса вақти-вақти билан келишмовчиликлар рўй бериб туради.
Қирғиз-тожик чегарасида низолар, отишмалар тез-тез содир бўлиб туради, сабаби икки давлат ўз чегара ҳудудларини белгилашни келиша олмаган, жумладан, муаммоли Ворух қишлоғи борасида ҳам муросага келинмаган. Белгилаб олинмаган ҳудудларда ер, сув, чегарани ноқонуний кесиб ўтиш ва этник тўқнашувлар кузатилади. Низолар вақтида тош билан бир-бирига ҳужум қилиш баъзан эса ўқотар қуроллардан фойдаланиб отишмалар содир этиш ҳолатлари кузатилади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь