Қибрайдаги янги боғ ҳудуди Тошкент таркибига ўтказилади

Жамият

image
Президент Қибрайдаги янги боғга кўчат ўтқазди north_east

Президент Қибрайдаги янги боғга кўчат ўтқазди

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 1 май куни Тошкент вилоятининг Қибрай туманидаги янги истироҳат боғи қурилаётган жойга ташриф буюрди ва илк кўчатларни экишда иштирок этди. Давлат раҳбари ўз нутқида янги боғ жойлашган ерлар Тошкентга ўтказилишини айтди.

“Ушбу боғ Тошкент вилояти ҳудудида жойлашган. Биз ушбу ерларни Тошкент шаҳрига ўтказамиз. Агар парламент буни маъқулласа, боғ Тошкент таркибига киради. Барибир Тошкент катта бўлиши керак. Аҳолимизда уй-жойга, ижтимоий соҳаларга талаб юқори бўляпти”, деди Президент.

Президентнинг таъкидлашича, уч-тўрт йил ичида Тошкентда қурилиш соҳасида жуда кўп ишлар амалга оширилди, янги бинолар ва иншоотлар қад ростлади.

“Энди буни тўхтатиб, (қурилиш ишларини) шаҳардан ташқарига чиқарамиз”, деди Шавкат Мирзиёев.

Февраль ойида “Тошкент-Шарқий” аэродроми яқинида янги истироҳат боғи ва Олимпия шаҳарчаси қурилиши ҳақида хабар берилганди. Бу ерда мамлакат мустақиллигининг 30 йиллигига бағишланган “Истиқлол” мажмуаси ҳам бунёд этилади.

Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев ушбу боғ "Ўзбекистоннинг янги қиёфасини, унинг улкан салоҳиятини, кўп миллатли халқининг бирлиги ва ҳамжиҳатлигини акс эттирувчи" мажмуа бўлиши кераклигини таъкидлади. Шуларни инобатга олган ҳолда у боғга "Янги Ўзбекистон" номини беришни таклиф қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Қибрай боғ

Баҳолаганлар

163

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг