Қибрайда 1,1 млрд сўмлик ҳужжатсиз тиббиёт буюмлари топилди
3-саҳифа
−
28 Март
2375Тошкент вилояти Қибрай туманида тиббиёт амалиётида қўллаш тақиқланган 1,1 млрд сўмлик 25 турдаги буюмларни сотиш учун сақлаганлар ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Қайд этилишича, департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси, ДХХ ва божхона бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Тошкент вилояти Қибрай тумани “Байтқўрғон” ҚФЙ ҳудудидаги хонадон кўздан кечирилганида ноқонуний тиббиёт буюмлари савдоси билан шуғулланиб келган фуқаро Э.Н. ушбу хонадонда хорижда ишлаб чиқарилган, тегишли ҳужжатлари бўлмаган Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сотиш, ташиш, сақлаш ва тиббиёт амалиётида қўллаш тақиқланган тиббиёт буюмларини сотиш мақсадида сақлаб келаётганлиги аниқланиб, умумий баҳоси 1,1 млрд сўмлик 25 турдаги 16 780 дона тиббиёт буюмлари ашёвий далил сифатида олинган.
Билдирилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 1863-моддаси (сифатсиз ёки қалбакилаштирилган дори воситаларини ёхуд тиббий буюмларни ўтказиш мақсадида ишлаб чиқариш, тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент вилоятида Соғлиқни сақлаш бошқармасининг масъул ходими тиббий таъминот базасида сақланаётган тиббиёт буюмларини харидорга ҳужжатларни қалбакилаштириш орқали 57 минг 880 долларга сотишга келишиб, олдиндан 40 минг доллар олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган эди.
LiveБарчаси